locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

La Liga. «Атлетик» ўз майдонида «Оасасуна»ни минимал ҳисобда мағлуб этди

Ҳозирда билбаоликлар турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания La Ligaсининг 33-туридан ўрин олган «Атлетик Бильбао» ва «Оасасуна» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ўйин Бильбаодаги «Сан-Мамес Баррия» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсни бош ҳакам Виктор Гарсия Вердура олиб борди. Учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги ягона голни 16-дақиқада «Атлетик» ҳужумчиси Горка Гурусета киритишга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 90+1-дақиқасида мезбонлар яримҳимоячиси Микел Хаурексар иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилди.

Испания чемпионатининг 32 та ўйинидан сўнг «Атлетик Бильбао» 41 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. «Оасасуна» эса 39 очко билан 10-поғонадан жой олган.

Чемпионатнинг навбатдаги турида «Атлетик» сафарда Мадриднинг «Атлетико» жамоаси билан куч синашади (25 апрель), «Оасасуна» эса бир кун ўтиб ўз майдонида «Севилья»ни қабул қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг