Ла Лига. 4-тур якунланди
"Реал" Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
ФОТО: Getty images
Испания Ла Лигасининг 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.
Мазкур турда “Реал Мадрид” қийинчилик билан “Реал Сосьедад”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Барселона” “Валенсия” дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди. Мавсумни омадсиз бошлаган “Атлетико Мадрид” эса ушбу турда илк ғалабасини қўлга киритди.
Қуйида 4-турда қайд этилган натижалар ва турнир жадвали билан танишиб чиқишингиз мумкин.
«Севилья» — «Эльче» — 2:2.
«Хетафе» — «Овьедо» — 2:0;
«Реал Сосьедад» — «Реал» Мадрид — 1:2;
«Атлетик» Бильбао — «Алавес» — 0:1;
«Атлетико» Мадрид — «Вильярреал» — 2:0.
«Сельта» — «Жирона» — 1:1;
«Леванте» — «Бетис» — 2:2;
«Осасуна» — «Райо Вальекано» — 2:0;
«Барселона» — «Валенсия» — 6:0.
«Эспаньол» — «Мальорка» — 3:2.
Розикжон Султонмуродов
Журналист