locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

КЖЧ. \"Ювентус\" \"Видад\"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Getty Images

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати "G" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Туриннинг "Ювентус" ҳамда Марокашнинг "Видад" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Унда "Ювентус" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 6-дақиқасида "Видад" ҳимоячиси Абдулмунаим Бутуй ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. 16-дақиқада ярим ҳимоячи Кенан Йилдиз туринликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Тембинкоси Лорч марокашликлар учун ҳисобни қисқартирди. 69-дақиқада Йилдиз дублни расмийлаштирди. 90+4-дақиқада Душан Влахович пенальтини аниқ амалга ошириб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди - 4:1.

КЖЧ. 2-тур

“Ювентус” 4:1 “Видад”

Голлар: Бутуй 6 (автогол), Йилдиз 16, 69, Влахович 90+4 - Лорч 25.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг