КЎЖЧ. \"ПСЖ\" осонликча \"Интер Майами\"ни енгиб, чорак финалга йўл олди
Фото: Getty Images
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалининг яна бир учрашуви якунланди.
“ПСЖ” клуби “Интер Майами”ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.
Парижликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ барча масаласини ҳал қилишди. Ўйиннинг 6-дақиқада Жоау Невеш ҳисобни очди. 39-дақиқада Невеш иккинчи голни урди. 44-дақиқада Томас Авилес автогол соҳибига айланди. 45+3-дақиқада эса Ашраф Хакими якуний нуқтани қўйди.
Шу тариқа, “ПСЖ” чорак финалга йўлланма олди.
КЎЖЧ. 1/8 финал
“ПСЖ” 4:0 “Интер Майами”
Голлар: Невеш 6, 39, Авилес 44 (автогол), Хакими 45+3
Розикжон Султонмуродов
Журналист