locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

КЎЖЧ. \"Манчестер Сити\" \"Ювентус\"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
КЎЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди
Фото: Getty Images

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3-тур ўйинлари давом этмоқда.

“Манчестер Сити” клуби “Ювентус”га қарши гуруҳ ғолиблиги учун баҳслашди.

Голлар шоусида “шаҳарликлар” 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳни 1-ўринда якунлади. “Ювентус” эса 6 очко тўплаган ҳолда 2-ўрин билан чекланди.

Мазкур ўйинда “Сити” сафида Доку, Холанд, Фоден ва Савиньо гол урган бўлса, яна бир гол Калюлу ҳисобига ёзилди. У автоголи билан инглизларга ёрдам берди.

Абдуқодир Ҳусанов “Юве”га қарши захирада қолди.

КЎЖЧ. 3-тур

“Ювентус” 2:5 “Манчестер Сити”

Голлар: Копмейнерс 11, Влахович 84 – Доку 9, Калюлу 26 (автогол), Холанд 52, Фоден 69, Савиньо 76

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг