КЎЖЧ. \"Челси\" Педронинг дубли эвазига \"Флуминенсе\"ни мағлуб этди ва финалга чиқди
Фото: Getty Images
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки финалчиси аниқ бўлди.
"Челси" ярим финал дастлабки ўйинида "Флуминенсе"ни мағлуб этди - 2:0.
Ўйинда "аристократлар"нинг янги трансфери Жоао Педро 18 ва 56-дақиқаларда гол уриб, дублни расмийлаштирди. “Брайтон”дан сотиб олинган бразилиялик футболчи “Флуминенсе” клуби тарбияланувчиси ҳисобланган
"Челси" финалда "Реал" - "ПСЖ" учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади. Баҳс 13 июль кунига белгиланган.
КЖЧ. Ярим финал
“Флуминенсе” (Бразилия) 0:2 “Челси” (Англия)
Голлар: Жоао Педро (18, 56).
Баҳром Бобонов
Редактор