locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

КЎЖЧ. \"Челси\" \"Палмейрас\"ни енгиб, ярим финалга йўлланма олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
КЎЖЧ. "Челси" "Палмейрас"ни енгиб, ярим финалга йўлланма олди
Фото: Getty Images

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида “Челси” клуби Бразилиянинг “Палмейрас”га қарши майдонга тушди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида “Челси” ярим ҳимоячи Коул Палмернинг аниқ зарбасидан сўнг олдинга чиқиб олди. 53-дақиқада бразилияликлар ҳужумчи Эстеваонинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштиришди. 83-дақиқада инглизларга ҳимоячи Мало Гюстонинг зарбасидан сўнг "Палмейрас" дарвозабони Вевертоннинг автоголи эвазига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, “Челси” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Ярим финалда “Флуменинсе”га қарши майдонга тушади.

КЎЖЧ. Чорак финал
Палмейрас" 1:2 “Челси”
Голлар: Эстевао (53) — Палмер (16), Вевертон (83, автогол)

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг