КЎЖЧ. \"Бенфика\" \"Бавария\"ни мағлуб этиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади
Фото: Getty Images
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг “С” гуруҳида 3-тур ўйинлари давом этмоқда.
Гуруҳ етакчилари “Бенфика" ва “Бавария” жамоалари ўзаро беллашди. Баҳс Шарлоттада бўлиб ўтди.
Кутилмаганда беллашув 1:0 ҳисобида португалиялик футболчиларнинг ғалабаси билан якун топди. Учрашувдаги ягона гол 13-дақиқада Андреас Шельдеруп томонидан киритилди.
Натижада “Бенфика” 3 ўйиндан сўнг 7 очко тўплаган ҳолда гуруҳни пешқадам сифатида якунлади. “Бавария” 4 очко билан 2-поғонани эгаллади. Бу жамоалар плей-оффга йўлланма олишди.
КЎЖЧ. 3-тур
“Бенфика” 1:0 “Бавария”
Гол: Андреас Шельдеруп 13.
Розикжон Султонмуродов
Журналист