locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кюрасао — жаҳон чемпионатига йўл олган энг кам аҳолига эга мамлакат бўлди

Ҳозирда ушбу мамлакатда 156 минг инсон ҳаёт кечиради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кюрасао — жаҳон чемпионатига йўл олган энг кам аҳолига эга мамлакат бўлди
ФОТО: Getty Images
ЖЧ. Саралаш. КОНКАФ
18.11.2025, Як.
Ямайка
0
Кюрасао
0

Кюрасао миллий жамоаси тарихий натижага эришди — мамлакат жаҳон чемпионатига йўл олган энг кам аҳолига эга давлат сифатида футбол тарихига кирди.

Атиги 156 минг аҳолиси бўлган ушбу орол давлати Исландиянинг рекордини янгилаб, илк бор сайёранинг энг нуфузли футбол турнирига йўлланма қўлга киритди.

Бу муваффақиятда тажрибали голландиялик мутахассис Дик Адвокатнинг ҳиссаси катта бўлди. У 2024 йил январ ойида Кюрасао миллий жамоасини бошқарувини ўз қўлига олган эди.

ЖЧ–2026 саралашининг КОНКАКАФ зонаси доирасидаги ҳал қилувчи ўйин Ямайкага қарши 6-тур баҳси бўлди. 18 дан 19 ноябр кунига ўтар кечаси Ямайка пойтахти Кингстон шаҳридаги «Парк Индепендэнс» стадионида бўлиб ўтган учрашув 0:0 ҳисобигаги дуранг билан якунланди.

Бу натижа Кюрасао терма жамоасига ЖЧ–2026 йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритиш имконини берди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг