Кюрасао терма жамоаси Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Кюрасао терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олган энг кам аҳолига эга мамлакат сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби ташкилоти маълум қилди.
Ташкилот вакиллари тегишли сертификатни Кюрасао футбол федерацияси президенти Гилберт Мартинега топширишди. Эълон қилинган маълумотларга кўра, ушбу Кариб ҳавзаси мамлакати аҳолиси 156 115 кишини ташкил этади. Бу эса шу вақтгача футбол бўйича Жаҳон чемпионатлари финал босқичига йўлланма қўлга киритган барча давлатлар орасидаги энг паст кўрсаткичдир.
Кюрасао терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Жамоа «E» гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Германия, Эквадор ва Кот-д’Ивуар терма жамоалари билан куч синашади. Илк турдан сўнг Кюрасао терма жамоаси Германиядан 1:7 ҳисобида мағлубиятга учради. Навбатдаги учрашув 21-июн куни Эквадор терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.