locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кварацхелия: «Мени Марадона билан солиштириш ахмоқлик»

«Наполи»нинг собиқ футболчиси Марадона билан таққослашларига муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кварацхелия: «Мени Марадона билан солиштириш ахмоқлик»
ФОТО: Getty Images

«Пари Сен-Жермен» қанот ҳужумчиси Хвича Кварацхелия жаҳон футболи афсонаси Диего Марадона билан солиштиришлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Неаполда ўйнаб юрган вақтларимда кўчада мени "Кварадона" деб чақиришарди. Сизни ўйин тарихидаги энг яхшилардан бири билан солиштиришса, бу доим ёқимли. Марадона Неаполда ўйнаган, ҳар бир неаполликнинг уйида унинг суратлари бор. У ҳақиқатан ҳам тарихнинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Мен бу лақаб билан фахрланаман.

Биласизки, Марадона билан солиштирилиш анча мураккаб нарса, чунки ҳар сафар майдонга тушганингизда ушбу лақабга лойиқ эканлигингизни исботлашингиз керак бўлади. Лекин барибир мен бундан жуда хурсандман», — дея Кварацхелиянинг сўзларини келтирмоқда RMC Sport.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг