Кварацхелия: «Ўйлашимча, аҳиллик — жамоанинг энг кучли томонларидан бири»
«ПСЖ» ҳужумчиси жамоанинг энг кучли жиҳатларидан бирини айтди.
ФОТО: Getty Images
«ПСЖ» вингери Хвича Кварасхелия Париж клубининг энг кучли жиҳатларидан бирини айтди.
«Ўйлашимча, аҳиллик — жамоанинг энг кучли томонларидан бири. Биз бирга ўйнашдан хурсандмиз, таркибда ажойиб жипслашув сезилиб турибди. Агар бир-биримиз учун курашсак ва ўзимиз ўрганган футболни намойиш этсак, ҳар қандай рақибни мағлуб эта олишимизни биламиз», — дея Кварасхелиянинг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.
Франция Лига 1 мусобақасининг якунланган мавсуми натижаларига кўра, «ПСЖ» мамлакат чемпионига айланди. Жамоа 34 та учрашувда 76 очко жамғаришга муваффақ бўлди.
Чемпионлар Лигаси финалида эса Париж клуби Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 30 май куни «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист