locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кварацхелия Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси совринини олди

Грузиялик футболчига мукофот ПСЖнинг “Слован Братислава”га қарши янги мавсумдаги илк учрашуви олдидан топширилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

ПСЖ вингери Хвича Кварацхелия 2025/26 йилги Чемпионлар лигасининг энг яхши футболчиси сифатидаги совринини қабул қилиб олди. Грузиялик футболчига мукофот ПСЖнинг “Слован Братислава”га қарши янги мавсумдаги илк учрашуви олдидан топширилди.

Кварацхелия ўтган мавсум Чемпионлар лигасида ПСЖнинг чемпион бўлишида муҳим роль ўйнади. UEFA расмий маълумотига кўра, у турнирда 16 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Грузиялик футболчи, айниқса, плей-офф босқичларида ёрқин ўйин кўрсатди. UEFA техник кузатувчилар гуруҳи мавсум якунида айнан Кварацхелияни турнирнинг энг яхши футболчиси деб топди.

Маълумот учун, ПСЖ 2025/26 йилги Чемпионлар лигаси финалида “Арсенал”ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи бор Европанинг энг нуфузли клуб турнирида ғолиб чиқди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг