locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кувайт футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди

Томонларнинг ўзаро келишувига кўра ёпиқ тарзда ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кувайт футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди
Фото: Ўзбекистон футзали

Осиё кубоги–2026 мусобақасига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси Кувайт терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик-назорат учрашуви ўтказади.

Бугун тонгда Кувайт миллий терма жамоаси делегацияси пойтахтимиз — Тошкент шаҳрига етиб келди. Меҳмонлар Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда кутиб олиниб, Ўзбекистон футбол ассосиациясининг Терма жамоалар марказига жойлаштирилди.

Режага мувофиқ, бугун ҳар икки жамоа машғулотлар ўтказади. Ўртоқлик-назорат учрашувлари эса 16 ҳамда 18-январ кунларига режалаштирилган бўлиб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра ёпиқ тарзда ўтказилади.

Маълумот ўрнида:
27-январ — 7-феврал кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги финал босқичида Ўзбекистон С гуруҳида Япония, Австралия ва Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Кувайт терма жамоаси эса В гуруҳида Таиланд, Вьетнам ва Ливан жамоалари билан куч синашади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг