locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Реал» кийиниш хонасида нима содир бўлгани маълум бўлди

Аввалроқ мадридликлар Испания Кубогини тарк этганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Кубоги 1/8 финалида «Реал»нинг «Албасете»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг «қироллик клуби» кийиниш хонасида оғир сукут ҳукм сурди. Манбага кўра, футболчилардан ҳеч бири бир оғиз ҳам сўз айтмаган. Бу ҳақда El Chiringuito журналисти Хосе Луис Санчес хабар берди.

Қайд этилишича, кийиниш хонасидаги муҳит гўё мотам маросимини эслатган. Мазкур вазиятда жамоанинг бош мураббийи Алваро Арбелоа аралашиб, футболчиларга руҳий таянч бўлган.

Испаниялик мутахассис жамоани бирдамликка чақириб, янада кўпроқ меҳнат қилиш зарурлигини таъкидлаган ҳамда мағлубият учун энг катта масъулиятни шахсан ўзи зиммасига олишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мағлубият натижасида мадридлик «Реал» Испания Кубоги билан хайрлашди, «Албасете» эса мусобақадаги иштирокини давом эттиради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг