locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кутилмаган бурилиш: Флориан Виртс “Бавария” таклифини рад этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кутилмаган бурилиш: Флориан Виртс “Бавария” таклифини рад этди
ФОТО: Getty Images

Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Виртс “Бавария” таклифини рад этиб, фаолиятини “Ливерпул”да давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Саша Таволийери хабар бермоқда.

Манбага кўра, Виртс ўз қарори ҳақида мюнхенликлар раҳбариятини шахсан хабардор қилган. Энди “Ливерпул” “Байер” билан 150 миллион еврога шартнома тузиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ германиялик футболчи “Бавария” таклифини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Флориан Виртс жорий мавсум барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 140 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг