locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Куртуа жиддий жароҳатдан қутулди

Тиббий текширувлар натижасига кўра, дарвозабоннинг жароҳати хавотирли эмас ва у узоқ муддат майдондан ташқарида қолмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг "Реал" клуби ва Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Испанияга қарши ЖЧ-2026 чорак финал учрашувида олган жароҳатига қарамай, жиддий шикастланишдан қутулди.

Тиббий текширувлар натижасига кўра, дарвозабоннинг жароҳати хавотирли эмас ва у узоқ муддат майдондан ташқарида қолмайди. Шифокорлар Куртуа яқин кунларда тикланиш дастурини давом эттириб, июль ойи охирига қадар умумий машғулотларга қайтиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, бельгиялик посбон таътилдан сўнг "Реал" сафига қайтади ва янги мавсумга тайёргарликни жамоа билан бирга давом эттиради. Бироқ у август ойи бошида бўлиб ўтадиган мавсумолди ўртоқлик учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа Бельгия ва Испания ўртасидаги чорак финал учрашувининг иккинчи бўлимида сон мушагидаги ноқулайлик сабаб майдонни тарк этганди. Унинг ўрнига майдонга тушган Сенне Ламменснинг хатосидан сўнг Испания ғалаба голини уриб, ярим финалга йўл олган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг