locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Куртуа Миллатлар Лигасида Бельгия сафида ўйнамайди

34 ёшли футболчи бу қарорни терма жамоанинг янги бош мураббийи Марк ван Боммел билан суҳбатдан сўнг қабул қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Миллатлар Лигаси баҳсларида иштирок этмаслигини тасдиқлади. 34 ёшли футболчи бу қарорни терма жамоанинг янги бош мураббийи Марк ван Боммел билан суҳбатдан сўнг қабул қилган.

Куртуанинг айтишича, у Миллатлар Лигасининг бутун мавсумини, жумладан Бельгия “Тўртлик финали”га йўл олса, ушбу босқични ҳам ўтказиб юборади. Фақат жамоада жароҳатлар сабаб дарвозабонлар билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келсагина, истисно тариқасида терма жамоага қайтиши мумкин.

Дарвозабон бу қарорини халқаро фаолиятини якунлаш билан боғламаган. Куртуа Жаҳон чемпионатидан кейин бир муддат терма жамоадан танаффус олиб, жисмоний ҳолатига ва клубдаги ўйинларига кўпроқ эътибор қаратмоқчи эканини билдирган. У Yevro-2028 саралаш баҳсларидан бошлаб яна Бельгия сафида ўйнашга тайёр бўлишини айтди.

Маълумот учун, Тибо Куртуа Бельгия терма жамоаси сафида 115 та учрашув ўтказган. У қайтганидан кейин асосий таркибдаги ўрни кафолатланмаслигини ҳам тан олди ва биринчи рақам мақоми учун яна курашишга тайёрлигини таъкидлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг