locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Куртуа Чемпионлар лигасининг бир мавсумида иккита голли узатма қайд этган тарихдаги иккинчи дарвозабонга айланди

Ҳозирда «Реал» «Ман Сити»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида «Реал» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув айни дамда давом этмоқда. Ҳозирги вақтда испанлар 3:0 ҳисобида олдинда.

Биринчи бўлимда Федерико Валверде хет-трик қайд этди. Шуниси эътиборга лойиқки, яримҳимоячи ўзининг илк голини Тибо Куртуа узатмасидан сўнг киритди. Бу бельгиялик дарвозабоннинг жорий мавсумдаги иккинчи голли узатмасидир.

Аввалроқ, Чемпионлар лигасининг бир мавсумида иккита голли узатмани фақат «Депортиво»нинг собиқ дарвозабони Хосе Франсиско Молина 2003/2004 йилги мавсумда амалга ошира олган эди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни Манчестердаги «Этихад» стадионида бўлиб ўтади.

«Реал» плей-офф босқичига қадар «Бенфика»ни икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Манчестер Сити» умумий босқичда 16 очко тўплаб, саккизинчи ўринни эгаллаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг