locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Куртуа «Барселона»га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин

«Реал» дарвозабони март ойида жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа 10 май куни бўлиб ўтадиган «Барселона»га қарши учрашувгача сонидаги жароҳатидан фориғ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, агар кутилмаган асоратлар юзага келмаса, бельгиялик посбон ушбу баҳсга тайёр бўлади. Тез орада дарвозабон жамоа билан машғулотларга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа 17 март куни Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасидаги «Манчестер Сити»га (2:1, биринчи ўйин – 3:0) қарши жавоб учрашувида жароҳат олган эди ва шундан бери майдонга тушгани йўқ.

Жорий мавсумда 33 ёшли посбон жами 41 та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 39 та тўп олиб чиқди. Шунингдек, унинг ҳисобида 15 та «қуруқ» ўйин бор. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг