locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Asian Youth Games 2025: Кураш баҳслари 19-20 октябрь кунлари ўтказилади

Тантанали очилиш маросими 22 октябрь куни Exhibition World Bahrain мажмуасида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. Asian Youth Games 2025: Кураш баҳслари 19-20 октябрь кунлари ўтказилади
Photo: Gettyimages

Севимли спортимиз — кураш шу йилнинг 22–31 октябрь кунлари Манама шаҳрида бўлиб ўтадиган 3-Осиё Ёшлар Ўйинлари (AYG 2025) дастурига киритилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Баҳрайнда 45 мамлакатдан 4 мингдан ортиқ ёш спортчи 24 спорт тури бўйича беллашади.

Кураш баҳслари 19–20 октябрь кунлари ўтказилиб, тўртта вазн тоифасида (ўғил болалар: -65 кг, -83 кг; қизлар: -52 кг, -70 кг) медаллар ўйналади. Ҳар бир мамлакат икки нафар ўғил ва икки нафар қиз спортчини қўйиши мумкин.

IKA президенти Ҳайдер А. Фарман:

“Курашнинг Осиё Ёшлар Ўйинлари дастуридан ўрин олиши спортимиз халқаро нуфузининг ошиб бораётганидан далолатдир. Бу ёш спортчилар учун ўз маҳоратини намойиш этиш ва қитъа миқёсида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш имкониятидир,” — дея таъкидлади.

Тантанали очилиш маросими 22 октябрь куни Exhibition World Bahrain мажмуасида бўлиб ўтади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг