locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кунде ёзда Англия Премер-лигасига йўл олиши мумкин

Унга асосий даъвогар «Челси» клуби бўлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Кунде ёзда Англия Премер-лигасига йўл олиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Барселона»нинг франциялик ҳимоячиси Жюл Кунде ўз фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, «Барселона» янги трансфер ойнасида Кундени сотишни режалаштирмоқда. Унга асосий даъвогар «Челси» клуби бўлади.

Шунингдек, вазиятни бошқа инглиз клублари ҳам кузатмоқда ва уларнинг ҳам Кундега қизиқиши бор.

Жорий мавсумда Жюл Кунде барча мусобақада 41 ўйинда иштирок этган бўлиб, 3 та гол урган ва 4 та голли узатма беришга эришган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг