Кунде «Олтин тўп» кимга берилиши ҳақидаги саволга жавоб берди
Фото: Getty Images
"Барселона"нинг франциялик ҳимоячиси Жюль Кунде "Олтин тўп"ни ким олиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Очиғи, сиз мени қийин аҳволга солиб қўяпсиз. Бу ҳақда кўп гапирмоқчи эмасман. Шуни айтишим мумкинки, агар Ламин Ямал совринни қўлга киритса, у ҳам мавсумни ажойиб ўтказган бошқа футболчилар каби бунга лойиқ бўлади”, — деди Кунде.
Ўтган мавсумда 18 ёшли Ямал барча мусобақаларда 55 та ўйинда 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди.
Кунденинг ўзи эса Каталония клуби билан 2030 йилга қадар битим имзолади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист