locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кунде “Барселона”нинг асосий таркибига қайтиш учун қўшимча машғулотлар ўтказмоқда

Франциялик футболчи жамоавий машғулотлар якунлангач ҳам базада қолиб, индивидуал тарзда ишламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ҳимоячиси Жюль Кунде асосий таркибдаги ўрнини қайтариб олиш мақсадида қўшимча машғулотлар ўтказишни бошлади. Франциялик футболчи жамоавий машғулотлар якунлангач ҳам базада қолиб, индивидуал тарзда ишламоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манбага кўра, Кунде жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар ва физиотерапевтлар билан қўшимча шуғулланмоқда. Бундан ташқари, у тренажёр залидаги машғулотларга ҳам алоҳида вақт ажратмоқда.

Жорий мавсумда 27 ёшли футболчининг жамоадаги ҳолати ўзгарган. У Ла Лига стартида тўртта учрашувда жами 171 дақиқа майдонда бўлган ва фақат бир марта асосий таркибда ўйинни бошлаган. Мавсум бошида ўнг қанот ҳимоясида Эрик Гарсия Кундедан кўпроқ имконият олаётган эди.

Маълумот учун, Кунде “Барселона” сафида 2022 йилдан буён тўп суради. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг