locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кукурелья «Челси» билан шартномасини узайтирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кукурелья «Челси» билан шартномасини узайтирди
Фото: Getty Images

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Марк Кукурелья “аристократлар” билан шартномасини узайтирганини маълум қилди.

“Ҳа, янги шартнома имзоладик. Мен бундан жуда хурсандман. Клуб менга ишонч билдирди, шу сабабли бу ерда қолганимдан мамнунман. Янги мавсум ажойиб ўтишига умид қиламан”, - деди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Кукурелья 2022 йилнинг ёзидан бери “Челси” сафида тўп сурмоқда. Футболчи ўтган мавсум барча турнирларда 54та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг