Кукурелья «Барселона»га қайтиши мумкин — Mundo Deportivo
27 ёшли ҳимоячининг трансфери учун тахминан 50 миллион евро нарх белгиланган.
ФОТО: Getty Images
«Челси»нинг чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья клубдаги қийин даврлар фонида жамоани тарк этиши мумкин. Футболчи «Барселона»га қайтишга тайёр. Бу ҳақда Mundo Deportivo журналисти Ферран Мартинес хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, айни дамда 27 ёшли ўйинчининг вакиллари «кўк-анорранглилар» спорт директори Деку билан боғланишмаган. Таъкидланишича, Кукурельянинг трансфери учун тахминан 50 миллион евро нарх белгиланган. Эҳтимол, «Челси» футболчисининг сотиб олиниши «Барселона» ўзининг асосий ҳимоячиларидан бирини сотиш-сотмаслигига боғлиқ бўлади.
Кукурелья 2012 йилдан 2020 йилгача «Барселона» тизимида бўлган. Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Насрулло Каримов
Журналист