Кучли шамол, 2 та гол инобатга олинмаган ўйинда «Гулистон» «Орол FA»ни енгиб, финалга чиқди
Сирдарё вилояти Ҳоким кубоги-2026 яримфиналида «Гулистон» футбол клуби «Орол FA» билан куч синашди.
Ўйин давомида кучли шамол кузатилди. Бу эса ўйинга таъсир кўрсатди. Натижада биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффусдан сўнг ҳужумларимиз сони ошди. Лекин бош ҳакам ва қанот лайсменларининг тушунарсиз қарорлари сабаб икки голимиз ҳисобга олинмади. Аммо ҳужумлар барибир ўз самарасини бериб, 72-дақиқада пеналти тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Бундан эса Шоҳназар Норбеков унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Бу гол ўйин якуннига қадар сақлаб қолинди.
Шундай қилиб, жамоамиз финалга йўлланма олди. Ҳал қилувчи баҳсда жамоамиз эртага, 26 феврал куни «Осиё»га қарши яна бир марта куч синашамиз.
Ҳоким кубоги-2026. Яримфинал
Гулистон – Орол FA 1:0
Гол: Шоҳназар Норбеков 73 пеналти.
Гулистон – Сарвар Ҳусанов, Ихтиёр Тошпўлатов, Отабек Кабулов, Турдибек Омонов, Муҳаммад Исаев, Озодбек Раҷабов, Бобур Ёрбеков, Бунёд Шодиев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Асилбек Ўмрзақов, Азамат Абдуҳалилов.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Шоҳназар Норбеков, Азим Маматқулов, Шоҳжаҳон Юнусов.