locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Кучли рақиб билан баҳсда қандай ҳолатда эканимизни билиб оламиз» – Вадим Абрамов

Питер клубига қарши баҳс бугун бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Кучли рақиб билан баҳсда қандай ҳолатда эканимизни билиб оламиз» – Вадим Абрамов
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» жамоасининг бугунги машғулотларидан кейин бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига интервью бериб, «Зенит»га қарши душанба куни ўтадиган ўйинга тўхталди.

«Зенит» – янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун яхши рақиб. Бундай жамоалар билан ўз кучингни синаб кўриш ёқимли бўлади. Ҳар ҳолда кучли рақиб билан қандай ҳолатда эканимизни билиб оламиз.

Рақиб Россиянинг 10 карра чемпиони? Баҳсга одатдагидек тайёрланаяпмиз. Бунгача Дубай ва Абу-Дабида яхши ўйинлар ўтказдик, бу учрашув ҳам тайёргарликнинг давоми бўлади.

Мавсумга режа асосида ҳозирлик кўряпмиз. Жамоада ишчан кайфият ҳукмрон. Чемпионатга тобора кам вақт қолмоқда, мавсумга рақобат бардош бўлиб кириб боришимиз керак», - деди Вадим Абрамов «Зенит» билан ўйин олдидан.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг