locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кубок баҳсида ишончли ғалаба

Ўзбекистон аёллар кубоги-2026” мусобақасининг 1/16 финал босқичида “Машъал-W” жамоаси сафарда “Шўртан-W”га қарши майдонга тушиб, ишончли ғалабага эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кубок баҳсида ишончли ғалаба
photo: Mash'al fk

Кубок баҳсида ишончли ғалаба

Ўзбекистон аёллар кубоги-2026” мусобақасининг 1/16 финал босқичида “Машъал-W” жамоаси сафарда “Шўртан-W”га қарши майдонга тушиб, ишончли ғалабага эришди.

Учрашув давомида қизлар ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди ва рақиб дарвозасига икки бор йўл топишди. Ҳисоб 28-дақиқада Машхура Умарованинг аниқ зарбасидан сўнг очилган бўлса, биринчи бўлимнинг 41-дақиқасида Файёза Самандарова жамоамизнинг устунлигини янада мустаҳкамлади.

“Шўртан-W” 0:2 “Машъал-W”
Голлар.

28' — Машхура Умарова
41' — Файёза Самандарова

Ушбу ғалаба орқали “Машъал-W” жамоаси мамлакат кубогининг 1/8 финал босқичига йўл олди.
Энди қизларимизни навбатдаги муҳим баҳс кутмоқда. 2026 йил 15 июн куни бўлиб ўтадиган 1/8 финал учрашувида “Машъал-W” ўз майдонида “Сўғдийона-W” жамоасини қабул қилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг