locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кубо АПЛга йўл олиши мумкин

Кубо трансфер бозорида 30-40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кубо АПЛга йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images

"Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси Такефуса Кубо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин, дея хабар беради журналист Флориан Плеттенберг.

Қайд этилишича, япониялик футболчига АПЛнинг бир нечта гранд клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Кубо трансфер бозорида 30-40 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг ўзи эса янги чақирувларга тайёр ва Англия чемпионатида ўзини синаб кўришни интиқлик билан кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли вингер жорий мавсум барча чемпионатларда 52 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол урган ҳолда, 4 та голли узатмани ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг