Кубарси «Барселона»нинг келаси ўйинини ўтказиб юборади
У "Ньюкасл"га қарши баҳсда жароҳат олганди.
ФОТО: Getty images
“Барселона” ҳимоячиси Пау Кубарси навбатдаги баҳсда майдонга туша олмайди.
Футболчи Чемпионлар лигасининг 1-турида “Ньюкасл”га (2:1) баҳсда чап тиззасида ноқулайлик сезган. Натижада 18 ёшли футболчи захирага олинган.
Бугунги “Хетафе”га қарши баҳс олдидан ўтказилган машғулотларда жамоа билан эмас, ўзи якка ҳолда шуғулангган.
Мураббийлар штаби Кубарсини “Хетафе”га қарши Ла Лиганинг 5-тур учрашувида майдонга туширмоқчи эмас.
Гарчи футболчининг тиббий текширувларида ҳаммаси жойида бўлишига қарамай, клуб у борасида таваккалчиликка йўл қўймоқчи эмас.
Розикжон Султонмуродов
Журналист