Кроос: «Агар Роналду эртага кетадиган бўлса, Саудия лигасини бошқа ҳеч ким томоша қилмайди»
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофида Саудия лигасида юзага келган вазият ҳақида гапирди.
«Саудия лигаси — жуда қизиқ жой. Чунки Криштиану келгунига қадар улар ҳақида ҳеч ким эшитмаган эди, энди эса уларга дунё миқёсида шуҳрат келтирган инсонни ҳурмат қилмаяптилар. Сизга очиқчасига айтаман: агар Криштиану эртага кетадиган бўлса, бу лигани бошқа ҳеч ким томоша қилмайди», — деди германалик юлдуз ўзининг подкастида.
Аввалроқ Криштиану Роналдунинг «Ан Наср», «Ал Иттиҳод», «Ал Ҳилол» ва «Ал Ахли» клубларига эгалик қилувчи Саудия Арабистони инвестиция жамғармаси сиёсатига норози эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. ОАВ маълумотларига кўра, португалиялик юлдуз «Ан Наср»нинг қишки трансферларидан қониқиш ҳосил қилмаган.