locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кристиан Ромеро “Интер”га молиявий талабларини билдирди

28 ёшли футболчининг бозор қиймати 50 миллион евроға баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Интер” “Тоттенхэм” ҳимоячиси Кристиан Ромеро трансфери бўйича тез орада якуний қарорга келишни истамоқда.

Фабрицио Романо маълумотига кўра, футболчининг маоши келишувга тўсқинлик қилмайди. Ромеро “Тоттенхэм”да олаётган маошига тенг шартларни сўраган, Милан клуби эса бу талабни бажаришга тайёр.

“Интер” музокараларни тезлаштирмоқда, чунки аргентиналик ҳимоячига бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

28 ёшли футболчининг бозор қиймати 50 миллион евроға баҳоланмоқда. Унинг “Тоттенхэм” билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг