locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кристиан Пулишич жароҳати сабаб Австралияга қарши ўйинни ўтказиб юборади

АҚШ яримҳимоячиси Парагвайга қарши ўйинда ноқулайлик ҳис қилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

АҚШ терма жамоаси яримҳимоячиси Кристиан Пулишич жароҳати сабаб ЖЧ-2026 гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Австралияга қарши баҳсда ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар тарқатди.

Қайд этилишича, футболчига унинг boldir мушакларидаги жароҳат халал бермоқда. Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Парагвайга қарши учрашувда (4:1) Пулишич ўзида ноқулайлик ҳис қилган ва ўйинни охиригача етказиб қўя олмасдан, майдонни тарк этган эди.

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида АҚШ терма жамоаси 26-июн куни Туркия вакилларига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Инглвуддаги (АҚШ) «Соу-Фай» стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг