locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кристиан Пулишич: «Чап болдиримда ноқулайлик ҳис қилдим, аммо ҳаммаси жойида бўлади деб умид қиламан»

АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси Парагвайга қарши ўйинда алмаштириш сабабини тушунтирди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Кристиан Пулишич: «Чап болдиримда ноқулайлик ҳис қилдим, аммо ҳаммаси жойида бўлади деб умид қиламан»
ФОТО: Getty Images

АҚШ терма жамоаси яримҳимоячиси Кристиан Пулишич Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги Парагвайга қарши ўйинда (4:1) жароҳат олиб, 46-дақиқада алмаштирилгани борасида фикр билдирди ва ўзининг соғлиғи ҳақида гапирди.

«Биринчи бўлимда биroz жароҳат олдим. Умид қиламанки, бу жиддий нарсага олиб келмади, бугун шунчаки эҳтиёт чорасини кўрдик.

Ҳаммаси жойида бўлади деб умид қиламан. Чап болдирим соҳасида дискомфорт (ноқулайлик) ҳис қилдим, лекин менда аввал ҳам бундай ҳолат бўлган… Ижобий кайфиятни сақлаб қоламан. Ўйлайманки, қўрқинчли ҳеч нарса йўқ. Биз ушбу Жаҳон чемпионатини шунчаки ақлбовар қилмас даражада бошладик, аммо олдинда ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар жуда кўп», — дея Пулишичнинг сўзларини келтиради AFP ахборот агентлиги.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг