locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кристиан Пулишич АПЛ ва А Серияни ўзаро таққослади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кристиан Пулишич АПЛ ва А Серияни ўзаро таққослади
Фото: Getty Images

“Милан” вингери Кристиан Пулишич Англия Премьер-лигаси билан Италия А Сериясини ўзаро таққослади.

“Биласизми, жуда кўпчилик Италия чемпионатида Премьер-лигага қараганда камроқ куч сарфланади деб ўйлашади. Йўқ, аслида ундай эмас. «А» Серия баҳслари футболчидан яхшигина жисмоний куч ва тактик билим талаб қилади.

Бу ерга кўчиб ўтгач, самарадорлик кўрсатгичларимнинг ошишини эса муҳим паллада тўғри қарор қабул қилишни ўрганганим билан изоҳлаган бўлардим. Яъни, дарвоза томон зарба ва якуний пас ўртасидаги танловни назарда тутяпман”, - дея америкалик футболчининг сўзларидан келтиради клуб расмий сайти.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг