locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кристиан Кофане Чемпионлар Лигаси тарихига кирди

«Байер» ҳужумчиси «Арсенал»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Байер» ҳужумчиси Кристиан Кофане УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихига кирди. Squawka статистик портали маълумотларига кўра, 11 март, чоршанба куни Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши 1/8 финал учрашувида асосий таркибда майдонга тушган 19 ёш 228 кунлик футболчи бир вақтнинг ўзида икки муҳим рекордни қайд этди.

Кофане «Байер» сафида Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида асосий таркибда майдонга тушган иккинчи энг ёш футболчига айланди. Бу борадаги мутлақ рекорд 2017 йили Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши ўйинда 17 ёш 255 кунлик бўлган Кай Хаверцга тегишли.

Шунингдек, Кристиан Кофане Камерунлик футболчилар орасида плей-офф баҳсларида асосий таркибда майдонга тушган иккинчи энг ёш ўйинчи сифатида қайд этилди. Мазкур йўналишдаги рекорд эса 19 ёш 191 кунида ушбу натижага эришган ҳимоячи Жоэл Матипга тегишли.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг