locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кристиан Эриксен яна майдонда ҳушини йўқотди

Ушбу ҳолат Дания — Украина учрашуви вақтида содир бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Дания терма жамоаси яримҳимоячиси Кристиан Эриксен Украина билан ўртоқлик учрашувида ҳушини йўқотди. Ўйин Даниянинг Оденсе шаҳридаги «EWII Park – Odense» стадионида бўлиб ўтаётган эди. Учрашув Дания фойдасига 2:1 ҳисоби қайд этилаётган вақтда тўхтатилди.

Кўнгилсиз воқеа иккинчи бўлим ўрталарда юз берди. Футболчининг майдонга йиқилиш лаҳзаси трансляцияда кўрсатилмади. Ўйин 75-дақиқада тўхтатилди ва қайта давом эттирилмади.

Учрашувдаги биринчи голни 13-дақиқада Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Патрик Доргу киритди. 36-дақиқада эса ҳимоячи Йоаким Мехле мезбонларнинг устунлигини иккитага оширди. 44-дақиқада Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Виктор Циганков жавоб голини уришга муваффақ бўлди.

Ҳар икки миллий терма жамоа ҳам 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмаган.

ЖЧ-2026 Европа саралаш босқичининг «C» гуруҳида Дания иккинчи ўринни эгаллади, бироқ плей-офф раундида Чехия терма жамоасига имкониятни бой берди (2:2, пенальтилар сериясида 1:3).

Украина ҳам «D» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади, аммо плей-оффнинг 1/2 финал босқичида Швецияга мағлуб бўлди (1:3).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг