Кристиан Эриксен «Вольфсбург»ни тарк этди
Даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен «Вольфсбург»ни тарк этди. Клуб ва 34 ёшли футболчи 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган шартномани ўзаро келишув асосида муддатидан аввал бекор қилди. Бу ҳақда «Вольфсбург» матбуот хизмати расман маълум қилди.
Клуб спорт директори Дитер Хеккингнинг айтишича, шартномани бекор қилиш ташаббуси Эриксеннинг ўзидан чиққан. Футболчи ҳозирги вазиятда Данияда оиласига яқин бўлиш унинг учун муҳим эканини таъкидлаган.
Эриксен «Вольфсбург»га бир йил аввал эркин агент сифатида келиб қўшилганди. У Германия клуби сафида барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 10 та ассист қайд этди.
Маълумот учун, Эриксен ёздан бери жамоа билан тўлиқ машғулотларда иштирок этмаётган ва индивидуал реабилитация дастурини Данияда ўтаётган эди. Ҳозирча унинг фаолиятини қаерда давом эттириши маълум эмас.