Кристенсен касаллиги сабаб «Барселона»нинг машғулотларини ўтказиб юборди
Ҳимоячи Андреас Кристенсен касаллиги туфайли якшанба куни "Барселона"нинг тикланиш машғулотларини ўтказиб юборди, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Манбага кўра, футболчи Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган "Леванте" билан ўйинда (3:2) 76-дақиқада захирадан майдонга тушди. Ўйиндан кейин эрталаб даниялик ўзини ёмон ҳис қилди ва кўк-анорранглилар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик унга машғулотни ўтказиб юборишга рухсат берди.
Кейинги турда каталонияликлар 31 август куни меҳмонда “Раё Валекано” билан баҳс олиб боради.
Ўтган мавсумнинг асосий қисмини пайларидаги муаммолар сабаб ўтказиб юборган Андреас Кристенсен Саудия Арабистони ва Англия Премьер-лига таклифларини рад этди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.