locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Кристал Пэлас»га янги бош мураббий топилди

Аввалроқ Оливер Гласнер жамоани тарк этганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Кристал Пэлас» клуби яқин орада «Ланс» устози Пьер Сажни жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинлашга яқин турибди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, Лондон клуби француз мутахассисига 2029 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, «бурғутлар»нинг собиқ бош мураббийи Оливер Гласнер якунланган мавсум охирида жамоани тарк этган эди. «Кристал Пэлас» ортда қолган мавсумда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 15-ўринни эгаллади. Шунингдек, жамоа УЕФА Конференциялар лигасида ғолибликни қўлга киритди.

Пьер Саж қўл остидаги «Ланс» эса 2025/2026 йилги мавсумда Франция кубоги соҳибига айланди, шунингдек, Лига 1 турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг