locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Кристал Пэлас” ўз тарихида илк маротаба еврокубокларнинг асосий босқичида иштирок этади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Кристал Пэлас” ўз тарихида илк маротаба еврокубокларнинг асосий босқичида иштирок этади
Фото: Getty Images

“Кристал Пэлас” Англия кубоги финалида “Манчестер Сити”ни (1:0) мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Натижада Оливер Гласнер шогирдлари Европа лигасига йўлланма олди. Улар турнирнинг умумий босқичида иштирок этади. “Бургутлар” ўз тарихида илк бор еврокубок турнирининг асосий босқичида қатнашади.

Бундан ташқари, “Кристал Пэлас” юқори даражадаги биринчи совринига эга бўлди. Бунгача клуб фақат Англия қуйи дивизионида ғалаба қозонган. Англия кубоги финалида икки маротаба қатнашиб, ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг