«Кристал Пэлас» янги мавсумда Европа Лигасида иштирок этмайди
Фото: Getty Images
“Кристал Пэлас” 2025/2026 йилги мавсумда Европа Лигасида иштирок этмайди. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби Спорт арбитраж судидаги (CAS) ишини ютқазди. Суд УЕФАнинг “бургутлар”ни турнирга қўймаслик қарори тўғри бўлганини тасдиқлади.
Шу тариқа, Оливер Гласнер жамоаси Конференциялар Лигасида ўйнайди. Европа Лигаси йўлланмаси эса “Ноттингем Форест”га насиб этди.
Эслатиб ўтамиз, “Кристал Пэлас” куни кеча Англия суеркуоги баҳсида “Ливерпул”ни мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи маротаба соврин соҳибига айланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист