«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Матета «Ювентус»га ўтишга тайёрлигини маълум қилди
Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета Лондон клуби раҳбариятига Италия А Серияси вакили «Ювентус»га ўтишга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда журналист Николо Скира маълумот берди.
Инсайдернинг айтишича, музокаралар муваффақиятли кечмоқда, шунинг учун француз футболчиси ҳафтанинг охирига қадар италиян клубига қўшилиши мумкин. «Ювентус» ижара учун мажбурий сотиб олиш опциcяси билан 30 млн евро тўлайди.
Жорий мавсумда Матета клуб сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 млн еврони ташкил қилади.
Насрулло Каримов
Журналист