locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Кристал Пэлас» Уиллок учун даъвогар

“Арсенал” тарбияланувчиси ҳозирда “Ньюкасл” таркибидаги ўрнини йўқотиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Кристал Пэлас» Уиллок учун даъвогар
ФОТО: Getty images

“Кристал Пэлас” қишки трансфер ойнасида марказий ярим ҳимоячи Жо Уиллокни жамоага қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Арсенал” тарбияланувчиси ҳозирда “Ньюкасл” таркибидаги ўрнини йўқотиб бормоқда.

Лондонликлар битим амалга ошиши мумкин, деб ҳисобламоқда ва 26 ёшли футболчини келаси ой Лондонга қайтаришни истамоқда.

Маълум қилинишича, “Ньюкасл” Уиллок учун аввал тўлаган тахминан 21 миллион фунтга яқин миқдорда пул талаб қилиши мумкин.

Уиллок жорий мавсумда жами 8 та ўйинда 277 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва 1 та голли узатма берди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг