locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Кристал Пэлас» Сарр билан шартномани узайтирмоқчи

28 ёшли сенегаллик вингернинг «бургутлар» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Кристал Пэлас» Сарр билан шартномани узайтирмоқчи
Фото: Getty Images

«Кристал Пэлас» раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Исмоил Саррнинг вакиллари билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

28 ёшли сенегаллик вингернинг «бургутлар» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади. Унинг трансфер қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Аввалроқ матбуотда Саррга «Ливерпуль» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Қизиллар» африкалик футболчини ўтган ёзда ўз сафига қўшиб олишни истаган, аммо трансфер амалга ошмаган.

Сарр жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида ҳозирча 1 та учрашувда майдонга тушди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг