locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Кристал Пэлас» Пинонинг трансферини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Кристал Пэлас» Пинонинг трансферини эълон қилди
Фото: Кристал Пэлас

Испания терма жамоаси аъзоси Йереми Пино фаолиятини АПЛда давом эттиради.

"Кристал Пэлас" 22 ёшли футболчи учун "Вильярреал"га 30 миллион евро тўлади.

Футболчининг ўзи билан эса беш йиллик шартнома имзоланди. Йереми Пино янги жамоасида 10-рақамда ҳаракат қилади.

Пино "Вильярреал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилдан бери асосий жамоада ҳаракат қилади. Футболчи испан клубида жами 170 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урган ва яна 23 та голга ассистлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг