«Кристал Пэлас» «Милан»га йўқ деди
«Россонерилар» жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
Footmercato хабарига кўра, «Кристал Пэлас» «Милан»нинг ҳужумчи Жан-Филипп Матетани трансфер қилиш борасидаги таклифини рад этди.
Манбага кўра, «россонерилар» 28 ёшли футболчини «бурғутлар» сафида барқарор гол ура оладиган марказий ҳужумчи сифатида кўрмоқда.
Матета 2022 йил январидан буён «Кристал Пэлас» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда франциялик футболчи барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та ассист қайд этди.
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор баҳоси 40 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист