locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Кристал Пэлас» Камарага қизиқиш билдирмоқда

Бу ҳақда BBC хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Кристал Пэлас» Камарага қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

«Монако» Сенегал ярим ҳимоячиси Ламин Камаранинг «Кристал Пелас»га трансферига рухсат бермади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Манбага кўра, Англия клуби футболчи учун €41 миллиондан ортиқ, яъни £35 миллиондан кўпроқ таклиф қилган. Бироқ «Монако» ушбу таклифни рад этган. Қайд этилишича, Камаранинг трансфери «Кристал Пелас» тарихидаги энг қиммат харидлардан бирига айланиши мумкин эди.

22 ёшли Камара ўтган мавсумда Лига 1ъда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у 2026 йилги жаҳон чемпионатида Сенегал терма жамоаси сафида 4 та ўйинда иштирок этди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг