«Кристал Пэлас» Кайл Уокерни ўз сафига қўшиб олиши мумкин
Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби тажрибали ҳимоячи Кайл Уокерга қизиқиш билдирмоқда.
Италиянинг derbyderbyderby.it нашри маълумотига кўра, Лондон клуби 36 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Кристал Пэлас» сўнгги йилларда сезиларли натижаларга эришди ва баҳорда Европа миқёсидаги совринни ҳам қўлга киритди. Шу сабабли клуб раҳбарияти таркибни тажрибали футболчи билан кучайтиришни мақсад қилган.
Уокер аввалроқ «Манчестер Сити» сафида узоқ йиллар давомида тўп тепган. Шунингдек, англиялик ҳимоячи фаолиятининг бир қисмини Италияда ўтказиб, «Милан» шарафини ярим мавсум ҳимоя қилган.
Ҳозирча «Кристал Пэлас» ва Уокер ўртасида расмий келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.
Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми 21-август куни бошланади. «Кристал Пэлас» дастлабки турда «Эвертон»га қарши майдонга тушади.